Россиядан Қозоғистонга қиймати 1,5 миллиард доллардан ортиқ бўлган 41 хорижий компания кўчиб ўтди. Бу ҳақда Миллий иқтисодиёт вазири ўринбосари Бауржон Худойбергенов маълум қилди.
Ҳозирда қиймати 1,5 миллиард доллардан ортиқ бўлган 41 та компания ўз офисини Россиядан Қозоғистонга кўчириб ўтган, жумладан InDriver, TikTok ва бошқалар. Яна 37 та компания бўйича иш кетмоқда, деб маълум қилган ўринбосар.
Қозоғистон ҳукумати Россиядаги хорижий компанияларни Қозоғистонга кўчишига кўмаклашиш бўйича ишларни давом эттирмоқда.
Россиянинг Украинага босқини ортидан кўплаб хорижий компаниялар ўз бизнесларини тўхтатган ёки Россия бозоридан чиқиб кетган. Қозоғистон мана шундай компанияларни ўзига жалб қилишга ҳаракат қилмоқда. 30 дан ортиқ давлатнинг 400 га яқин компаниясига Россиядан Қозоғистонга кўчиб ўтиш таклиф қилинган ва уларга барча шароитларни яратиб бериш ваъда қилинган.
Масалан, Американинг Honeywell компанияси Олмаотада кичик ишлаб чиқариш корхонасини очган, Франциянинг Alstom компанияси хизмат кўрсатиш марказларини, TikTok, InDriver ва Fortescue эса ўз офисларини Қозоғистонга кўчирган.
30 дан ортиқ давлатнинг 400 га яқин компаниясига Россиядан Қозоғистонга кўчиб ўтиш таклиф қилинган ва уларга барча шароитларни яратиб бериш ваъда қилинган.