Ссылки доступа

Франция Олимпия ўйинларига мезбонлик қилишга тайёргарлик кўрмоқда


Как Париж готовится к официальному открытию Олимпийских игр
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:03:38 0:00

Франция Олимпия ўйинларини ўзининг асосий диққатга сазовор жойларидан фойдаланган ҳолда қабул қилади. 

26 июль куни Францияда 16 кун давом этадиган Олимпия ўйинлари очилади. Эйфел минораси остидаги волейбол, Версал саройи қаршисидаги от спорти, бассейнда эмас, тўғридан-тўғри Сенада сузиш - Франция Олимпия ўйинларини ўзининг асосий диққатга сазовор жойларидан фойдаланган ҳолда қабул қилади.

1900 йилда Париж биринчи марта Олимпиадани қабул қилганида, сузиш бўйича мусобақалар Сенада ўтган эди. Кейин дарё шу қадар ифлосландики, тиббий сабабларга кўра унда чўмилиш тақиқланди. 2024 йилда Париж мэри Анн Илдаго ўйинлар бошланишидан бир ярим ҳафта олдин Сенага шўнғиб, сув тозалигини намойиш қилди. Дарёни тартибга келтириш учун шаҳар бюджетидан бир ярим миллиард евро ажратилди.

Олимпиада очилиши куни Сенада барча спортчилар қайиқда сузиб ўтишади - белоруслар ва россияликлардан ташқари. Олимпиадага бетараф байроқ остида қатнашишга рухсат берилганлар томошабин бўлади.
Очилиш маросимида 300 мингга яқин томошабин иштирок этиши кутилмоқда. Улар учун Сена дарёсининг юқори қирғоғидаги олти километрлик маршрутда бепул жойлар тайёрлаб қўйилди. Пастки қирғоққа ва Эйфел минораси ёнидаги Трокадеро майдонига чипта керак бўлади. Чиптанинг нархи 15 евродан 2,7 минг еврогача.

XS
SM
MD
LG