Ссылки доступа

Исроил ва ҲАМАС Ғазо бўйича музокаралар давом этишини маълум қилди


Шу пайтгача иккинчи сулҳ тузишга бўлган барча уринишлар барбод бўлаётган эди.

Исроил ва ҲАМАС ҳаракати Ғазо секторида оташкесим шартлари бўйича музокараларни воситачилар орқали давом эттиришини маълум қилди.

ҲАМАС хабарига кўра, ташкилот раҳбари Исмоил Хания Миср ва Қатар воситачилари билан музокараларнинг янги раундини ўтказди. Бундан ташқари, музокара жараёнига Туркия ҳам қўшилган.

Исроиллик манбалар воситачилардан келишув бўйича янги таклифлар олганини тасдиқлади.

Бошқа тафсилотларни томонларнинг ҳеч бири ошкор қилмади.

Шу пайтгача иккинчи сулҳ тузишга бўлган барча уринишлар барбод бўлаётган эди. Исроил Ғазода ҳаракат эркинлигини сақлаб қолган ҳолда гаровга олинганларни озод қилишдан манфаатдор. ҲАМАС ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ тўхтатишни ва Исроил қўшинларини сектордан олиб чиқишни талаб қилмоқда.

10 июнь куни БМТ Хавфсизлик кенгаши АҚШнинг Ғазодаги ўт очишни босқичма-босқич тўхтатиш тўғрисидаги резолюциясини қабул қилди. Режага кўра, ҲАМАС гаровидаги исроилликлар озод қилинади, Исроил қўшинлари сектор ҳудудидан босқичма-босқич олиб чиқилади ва Ғазо халқаро назорат остида қайта тикланади.

XS
SM
MD
LG