Ссылки доступа

Тергов қўмитаси Санкт-Петербург мактабида тожик ўқувчининг калтакланишини текширмоқда


Москвадаги Crocus City Hall саройига ҳужумдан сўнг Россияда ксенофобик кайфиятлар янада кучайиб кетди. Хусусан, Россияда доимий яшаётган ёки вақтинчалик меҳнат қилаётган тожикистонликлар тобора кўпроқ ксенофобик ҳуружлар нишонига айланмоқда. 

Россия Тергов қўмитаси тожикистонлик қизни синфдошлари калтаклаганини ўрганиб чиқади, дея хабар бермоқда «Фонтанка». Гап Санкт-Петербургнинг Приморский туманидаги мактаблардан бирида суратга олинган видео ҳақида кетмоқда.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган лавҳада икки эркак ўқувчи қиз бола синфдошини бешафқатча калтакламоқда. Буни катта ёшли аёл,эҳтимолан синф раҳбари, ўқувчиларни ажратишга ҳаракат ҳам қилмай кузатиб турибди. Яна бир ўқувчи калтаклаш жараёнини “Россия руслар учун, Москва москваликлар учун” каби изоҳлар билан тавсирга олмоқда.

Воқеага Доғистон инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Жамол Алиев муносабат билдиргандан сўнг кенг ёритила бошланди. У калтакланган мактаб ўқувчиси доғистонлик қиз эканини айтиб, прокуратурага мурожаат қилганини маълум қилган. Кейинроқ аниқланишича, қиз аслида Тожикистон фуқароси экан. Омбудсман прокуратурага мурожаатидан қайтмаслигини, бу воқеа "мактабда фашизмнинг ибтидоси" эканлигини айтган.

Рус пабликлари бу воқеани маиший жанжал ёки шунчаки ёш болаларнинг қилиғи сифатида ёритишга ҳаракат қилмоқда. Ҳусусан, рус миллатчиларининг каналларидан бири бўлмиш “Эркаклар давлати” етакчиси Вячеслав Поздняковнинг ёзишича, жанжални тожикистонлик қизнинг ўзи бошлаган ва калтаклаш ирқий чақириқлар билан боғлиқ эмас. Шунингдек, Поздняковга кўра, жараённи видеога олган ва фашистик шиорларни айтган ўсмирнинг руҳий муаммолари бор эмиш.

Москвадаги Crocus City Hall саройига ҳужумдан сўнг Россияда ксенофобик кайфиятлар янада кучайиб кетди. Хусусан, Россияда доимий яшаётган ёки вақтинчалик меҳнат қилаётган тожикистонликлар тобора кўпроқ ксенофобик ҳуружлар нишонига айланмоқда.

Вазият шу даражага етган-ки, Тожикистоннинг Россиядаги элчихонаси меҳнат муҳожирларини уйдан чиқмай туришга чақирган.

Кўплаб тожикистонликлар ватанига қайтиш ниятида. Бироқ, Россияда фуқароликни олган ва ўз тақдирини у билан боғлаган юз минглаб тожикистонликлар ҳам мавжуд. Аксил-муҳожир кайфиятлар кундан кунга кучайиб бораётган рус жамиятида муҳожирларнинг ҳолати беқарорлигича бўлиб қолмоқда.

XS
SM
MD
LG