Аввалроқ суд Эрон хавфсизлигига етказган зарари учун унга нисбатан саккиз йилга озодликдан маҳрум қилиш ва дарралаш жазосини тайинлаган эди.
“Миллий хавфсизликка қарши тил бириктирув”да айбланган Расулоф бир неча кун аввал Эрони тарк этиб, Европага йўл олганини билдирган.
Режиссёрнинг баёнотини у томонидан яқинда суратга олинган “Муборак анжир уруғи” (The Seed Of The Sacred Fig) кинодрамасини бозорда тарқатиш билан шуғулланаётган Films Boutique ва Parallel45 ширкатлари ёйинлади.
Режиссёр Эрон расмийлари босими остида бўлиб, улар Расулофдан ўз фильмини 14 май куни Францияда очиладиган Канн кинофестивали дастуридан олиб ташлашни талаб қилаётган эдилар.
Муҳаммад Расулоф Эронни тарк этиш ҳақида қарор қабул қилиш устида узоқ бош қотириб ўтирмаганини қайд этган.
“Менинг ё қамоқхонани, ёки ҳижратни танлашимга тўғри келди. Кўнглимга ҳар қанча оғир келса-да, ўзим учун ихтиёрий сургунни танладим”, деган эронлик режиссёр.