Ссылки доступа

Тожикистонда Раҳмон ўғлига ҳокимиятни қолдираётгани ҳақидаги миш-мишлар рад этилди


Тожикистон президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази раҳбари Хайриддин Усмонзода
Тожикистон президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази раҳбари Хайриддин Усмонзода

Бу миш-мишлар бир гуруҳ собиқ юқори мартабали сиёсатчилар ва амалдорларнинг ҳибсга олиниши, шунингдек, баъзи сиёсий партиялар раҳбарларининг зудлик билан алмашиши асносида тарқалмоқда.

Тожикистон президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази раҳбари Хайриддин Усмонзода Эмомали Раҳмон ўғлига ҳокимиятни қолдираётгани ҳақидаги миш-мишларни рад этди.

31 июль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида у "бугунги кунда фақат парламент сайловига тайёргарлик кўрилаётганини" айтган.

Бу миш-мишлар бир гуруҳ собиқ юқори мартабали сиёсатчилар ва амалдорларнинг ҳибсга олиниши, шунингдек, баъзи сиёсий партиялар раҳбарларининг зудлик билан алмашиши асносида тарқалмоқда.

Усмонзоданинг таъкидлашича, президент қандайдир сиёсий қарор ва келишувлар натижасида эмас, балки сайловлар орқали сайланади. "Сайлов натижалари эса овоз бериш натижаларига боғлиқ.", деб қўшимча қилган мулозим.

Ҳокимият отадан болага, яъни Эмомали Раҳмоннинг тўнғич ўғли, парламент юқори палатаси раиси Рустам Эмомалига ўтишини маҳаллий ва хорижий экспертлар бир неча йилдан бери башорат қилади.

Сўнгги уч ой ичида Тожикистонда ўзини "конструктив мухолифат" деб ҳисоблайдиган учта сиёсий партияларда навбатдан ташқари съездлар ўтказилиб, уларга янги, нисбатан ёш етакчилар сайланган.

Эмомали Раҳмон Тожикистонни 32 йилдан бери бошқаради. У ҳокимиятда қолиши учун конституцияга бир неча бор тузатишлар киритилган.

Унинг ўғли Рустам Имомали Миллий Мажлис (парламентнинг юқори палатаси) раиси ва қонун бўйича Тожикистонда иккинчи сиёсий шахс ҳисобланади. Фавқуллода ҳолатларда у, янги президент сайланмагунча, президент вазифасини бажариб туриш ваколатига эга.

XS
SM
MD
LG