Ссылки доступа

Фаоллар "ўқитувчини қаматган ҳоким" тақдирланганидан дарғазаб


Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова 10 июль куни Сурхондарё вилоятида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимовга “Таълим ҳомийси” кўкрак нишонини топширди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова 10 июль куни Сурхондарё вилоятида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимовга “Таълим ҳомийси” кўкрак нишонини топширди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова 10 июль куни Сурхондарё вилоятида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимовга “Таълим ҳомийси” кўкрак нишонини топширди. Бир йил аввал Сурхондарё вилоятидаги мактаб директори айнан ҳоким Қосимовнинг оғзаки буйруғи ортидан қамалган эди.

Ҳодисани ёдга олган жамоат фаоллари Таълим вазири “ўқитувчини қаматган ҳоким”га нишон топширганини “шармандалик” деб атади.

2023 йил июль ойида Сурхондарё вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ва Сариосиё туманидаги 28-мактаб директори Умида Турсунова ўртасидаги тортишув видеоси тарқалган эди. Умида Турсунова вилоят ҳокимига эътироз билдирар экан, унга нотўғри маълумот берилаётганини айтади.

OzodNazar: А. Мўминов иши: ҳукм ўқилди; Ҳоким қамаган аёлни вазир бўшатди
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:53:47 0:00

Ҳоким билан даҳанаки тортишув ортидан мактаб директори 7 суткага қамалади, лавозимидан олинади ва кейинроқ калтаклаб кетилади. Фаоллар педагогнинг бошига келган бу мусибатларни унинг ҳоким билан тортишувига боғлаганди.

Суд ва терговсиз директорни қаматишга буйруқ берган ҳоким жавобгарликка тортилмагани, билъакс, “Таълим ҳомийси” кўкрак нишони билан тақдирлангани ижтимоий тармоқларда кескин эътироз уйғотди.

“Ўқитувчини қаматган ҳокимнинг Халқ таълими вазири томонидан тақдирланиши ва бўлиб ҳам нишон номи “Таълим ҳомийси” экани бу – катта шармандалик. Склероз, стратегиясизлик, ўқитувчиларга нисбатан ҳурматсизлик. Бу, шунингдек, жамиятга қарата эркин фикрли ўқитувчининг жойи қамоқ, қаматганники эса кўкрак нишон, дейиш ҳам. Албатта, ҳоким ўшанда ҳақ бўлганига ишонади-да, албатта, кейинги фаолиятига куч олади-да”, деб ёзди журналист Илёс Сафаров.
“Ўшанда Сурхондарё вилояти ҳокимига хўрланган ўқитувчи “милтиқ бўлса отиб ташланг”, деганди. Бундай адолатсизлик ва мантиқсизликни кўриб жонимиз азоб чекмасин, Ҳилола Умарова, милтиқ бўлса отиб ташланг... мени!” дея вазирга хитоб қилди журналист Анора Содиқова.

Журналист ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдураҳмон Ташанов Сурхондарё ҳокими сийланганини узоқ йиллар таълим вазири лавозимида ишлаган ва кейинроқ порахўрлик сабаб қамалган Туроб Жўраев билан боғлиқ бошқа бир “шармандали кейс”га муқояса қилди.

“Бу одам вазирликнинг мажлисларидан бирида Бўка тумани ХТБ бошлиғининг (эркак киши) чотига чунонам тепгандики, у юзлаб ҳамкасблари кўз ўнгида йиқилган. Халқ таълими тарихига шармандалик билан кирган бу воқеа ягона бўлмаса керак. Вазир Ҳилола Умарованинг Сурхондарё вилояти ҳокими кўксига медаль таққани ҳам Туроб Жўраевнинг жасоратидан кам бўлмади. У ҳамкасбининг чотига тепмаса ҳам ўтган йили ўнга яқин маориф мудирларини 15 суткага қаматган одамни мукофотлаб, Жўраевнинг рекордини янгилади. Браво, вазир хоним!” деб ёзди Ташанов.

“Вилоят ҳокими билан жанжалдан бир неча кун ўтиб, калтакланиб, оғир аҳволда шифохонага ётқизилган аёл ҳақида ҳалигача ҳеч қандай маълумот мавжуд эмас. Куч адолатда эмас, адолат кучда бўлган мамлакатда одамлар эртанги кунга ишонармикан?” дея собиқ директорнинг тақдирига ойдинлик киритишга ундади “Файзбоғ” канали.

Собиқ депутат Қобил Дўсов эса ҳоким Қосимовнинг “Таълим ҳомийси” деб топилишини қўллаб-қувватлаб пост қолдирган.

“Сурхондарё вилояти ҳокимининг хатоси борлигини инкор қилмаган ҳолда, у кишини мактабларимизга 100 минг янги китоб совға қилиб, директорларнинг қариндош-уруғи тўлдирган мактабларимизда директорларни ротация қилгани учун ҳокимни мен бўлсам ҳам тақдирлаган бўлар эдим. Ўзбекистон тарихида ҳеч бир вилоят ҳокими мактабларга 100 мингта китоб совға қилмаган”, дея иддао қилди Дўсов.

XS
SM
MD
LG