Ссылки доступа

Россияда "Ватандош" ўзбеклар жамияти раиси экстремист ва террорчилар рўйхатига киритилди


Усман Баратов
Усман Баратов

Россия Адлия вазирлиги "Ватандош" ўзбеклар жамияти раиси Усмон Баратовни “экстремистлар ва террорчилар” рўйхатига киритди. Бу ҳолатга "Новая газета Европа" эътибор қаратди.

Адлия вазирлиги Усмон Баратов экстремистлик ёки террорчиликка қай даражада алоқадор экани тўғрисида маълумот бермаган.

Усмон Баратов 19 январдан бери тергов изоляторида сақланмоқда. У ижтимоий тармоқдаги постлари орқали “нафрат ва душманлик қўзғатиш”да айбланмоқда.

2023 йил декабрида Баратов ижтимоий тармоқда Россияда тухум нархи кескин ошиб кетганига оид карикатурани жойлаштирган эди. Картикатурада "Тухум бўлиши учун хўрозларни урушдан қайтаринглар" деяётган товуқлар акс этган.

Бу суратга кремлпараст блогерлар ва миллатчилар эътибор қаратган ҳамда тергов қўмитаси раиси Бастрикинга ариза киритишганди. Шундан сўнг Усмон Баратов қўлга олинган.

Баратов ўзига нисбатан билдирилган айбловни шарҳлар экан: “Товуқларнинг сатирик сурати махсус ҳарбий амалиёт иштирокчиларига ҳеч қандай тарзда алоқадор эмас”, деб билдирди.

Ўз навбатида дума раисининг ўринбосари Пётр Толстой миллий жамоалар ва диаспоралар ташкилотларини жиноий структураларга тенглаштиришни таклиф қилмоқда. Унга кўра, Россияда “миллатлараро либерализмга” барҳам бериш ва “бу каби ташкилотларни тугатиш” зарур.

XS
SM
MD
LG