Касаба уюшмалари федерацияси раҳбари Арнон Бар-Давид тахминига кўра, Исроил расмийлари ҲАМАС билан келишувни сиёсий мулоҳазаларга кўра ортга суришмоқда.
Исроил мухолифати лидери Яир Лапид ҳам шунга ўхшаш баёнот билан чиққан.
“У ерда тирик тутқунлар ҳали ҳам бор, биз ҳали ҳам келишув тузишимиз мумкин. Бироқ [Исроил бош вазири Бинямин] Нетаняҳу сиёсий сабабларга кўра бу қадамга бормаяпти”, дея иқтибос келтирган Яир Лапид сўзларидан The Jerusalem Post нашри.
ҲАМАС томонидан гаровга олинганларнинг оилалари форуми ҳам иш ташлаш чақириғи билан чиққан.
Забастовка чоғида Тель-Авивдаги Бен-Гурион аэропорти фаолиятини тўхтатади, ҳукумат муассасалари, корхоналар, мактаб ва боғчалар қисман ёпилади. Тиббиётчилар дам олиш куни графиги бўйича ишлашади.
31 август оқшомида Исроил армияси Ғазо секторида олти нафар гаровдаги шахс жасадларини топган. 1 сентябрь куни исроилликлар ҲАМАС билан келишувга эришиш талаби билан норозилик акциясига чиқишган. Намойишчилар бутун мамлакат бўйлаб чорраҳалар ва асосий йўлларни тўсиб қўйишган.
Нетаняҳу ҲАМАС томонидан гаровга олинганларни қутқариш ўз кабинети учун устувор вазифа бўлиб қолаётганини билдирган.