Ссылки доступа

FT: Москва Киев билан Курскда асир тушганларни алмаштириш бўйича музокараларни бошлади


Украина ҳарбий разведкаси айирбошлаш устида ишлаётганини тасдиқлади, деб ёзади Financial Times.

Москва Киев билан Курск вилоятида Украина Қуролли кучлари томонидан қўлга олинган асирларни алмаштириш бўйича музокараларни бошлади. Украина ҳарбий разведкаси айирбошлаш устида ишлаётганини тасдиқлади, деб ёзади Financial Times.

Украина Олий Радасининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Дмитрий Лубинеснинг маълум қилишича, 14 август куни Россия Омбудсмани Татяна Москалкова у билан алмашинувни муҳокама қилиш учун боғланди.

Лубинснинг сўзларига кўра, Москалкова билан суҳбат томонлар тез орада музокараларда олдинга силжишларини кўрсатди.

Москалкованинг идораси айирбошлаш режалари ҳақида хабар бермади.


УҚК томонидан қанча россиялик ҳарбий асир олинганлиги маълум қилинмаган. Украина томони гап юзлаб аскар ҳақида кетаётганини даъво қилмоқда. Хусусан, бугун Украина Хавфсизлик хизмати Курск вилоятида 488-гвардия мотоўқчи полки ва Чеченистоннинг "Ахмат" бўлинмасидан 100 дан ортиқ россиялик ҳарбий асир олинганини маълум қилди.

Украина ОАВларининг манбалари таъкидлашича, бу уруш давомида россиялик ҳарбийларнинг энг катта бир марталик асир олинишидир. Бу ротанинг ер ости коммуникациялари, яшаш хоналари ва катта қурол-яроғ захирасига эга бўлган мустаҳкам мудофаа пунктини тўсатдан босиб олиш операцияси натижасида содир бўлди.

Интернетда бетон бункерда сақланаётган бир гуруҳ асирларнинг сурати тарқалмоқда, аммо бу суратлар қачон ва қаерда олинганлиги аниқ эмас. Россия томони бу маълумотга изоҳ бермади. Украина томонининг хабарлари мустақил манбалардан тасдиқланмаган.

XS
SM
MD
LG