Ссылки доступа

ИҲЕС "Озодлик" радиосининг Озарбайжон хизмати фойдасига қарор чиқарди


Страсбургдаги Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судининг қароргоҳи
Страсбургдаги Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судининг қароргоҳи

"Озодлик" радиоси Озарбайжон хизматининг сайти президент Илҳом Алиевнинг оиласи ва яқинлари билан боғлиқ молиявий операциялар  ҳақида журналистик суриштирув эълон қилинганидан кейин блокланди.

Озарбайжон ҳукуматининг "Озодлик" радиосининг Озарбайжон хизмати веб-сайтини блоклаши Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги конвенцияга зид деб топилди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судининг қарорига кўра, Озарбайжон ҳукумати ҳар бир аризачига жами 6000 евро компенсация ва бошқа харажатларни тўлаб бериши керак.

"Озодлик" радиосининг сайти 2017 йилда Баку суди қарори билан блокланган эди. Таъкидланишича, сайтда "зўравонлик ва диний экстремизмни тарғиб қилувчи ҳамда оммавий тартибсизликларга чақирувчи" контент мавжуд.

Озарбайжонга қарши даъвога яна тўрт ОАВ қўшилган – "Азадлиг" газетаси, Мейдан ТВ, Туран ТВ ва “Озарбайжон соати” телеканаллари. Улар ҳам “ёлғон маълумотларни тарқатишда” айбланган эди.

Даъвогарларнинг таъкидлашича, сайтларни блоклашга ҳукуматни танқид қилиш ва коррупция ҳақидаги хабарлар сабаб бўлган.

"Озодлик" радиоси Озарбайжон хизматининг сайти президент Илҳом Алиевнинг оиласи ва яқинлари билан боғлиқ молиявий операциялар ҳақида журналистик суриштирув эълон қилинганидан кейин блокланди.

XS
SM
MD
LG