Ссылки доступа

"Ўзбекистон тожиклари" FB гуруҳининг маъмури Тоштурмага ўтказилди


Салим Иномзода Самарқанд ва Бухоро аслида тожикларнинг ватани деган мазмундаги қўшиқни тарқатган.

Facebook тармоғида 15 мингга яқин фойдаланувчи обуна бўлган "Ўзбекистон тожиклари" гуруҳининг маъмури Салим Иномзода Зангиотадаги "Тоштурма" тергов изоляторига ўтказилди. Бу ҳақда Озодлик радиосининг тожик хизмати ўз манбасига таяниб хабар берди.

Ўзбекистонда 58 ёшли журналист Салим Иномзода "жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи материаллар" тарқатганликда айбланиб қўлга олинганди.

Иномзода "Овози Тожик" нашриётида ишлаган. Шунингдек, у Facebook тармоғида 15 мингга яқин фойдаланувчи обуна бўлган "Ўзбекистон тожиклари" гуруҳини яратди. Гуруҳда Ўзбекистон тожиклари маданияти ва тожик-ўзбек маданий алоқаларига оид материаллар эълон қилинади.

2022 йил октябрь ойида Салим Иномзода ижтимоий тармоқларда тожикистонлик қўшиқчи Афзалшў Шодиевнинг "Самарқанд ва Бухоро" ҳақидаги қўшиғини жойлаган, иш материалларида айтилишича, у "диний характерга ва сепаратизм белгиларига эга." Унда, хусусан, Самарқанд тожиклар ва форслар ватани, дейилади. Нашр маълумотларига кўра, қўшиқ 2013 йилда, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар таранг бўлган ва мамлакатлар ўртасида виза режими амал қилган пайтда ёзилган.

Нашр суҳбатдошларидан бирининг айтишича, хавфсизлик кучлари "Ўзбекистон тожиклари" гуруҳи маъмурларини ҳам сўроқ қилиш учун чақирган.

XS
SM
MD
LG