Ссылки доступа

Станислав Черчесов футбол бўйича Қозоғистон терма жамоасига мураббийлик қилади


Аввалроқ бу лавозимда россиялик Магомед Адиев ишлаётган эди.

Футбол бўйича Россия терма жамоасининг собиқ мураббийи Станислав Черчесов Қозоғистон терма жамоасини бошқаради. Бу ҳақида Қозоғистон футбол федерациясининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Аввалроқ бу лавозимда россиялик Магомед Адиев ишлаётган эди.

60 ёшли Черчесов СССР, МДҲ ва Россия терма жамоаларининг собиқ дарвозабонидир. У Австрия, Россия, Полша ва Венгрияда мураббийлик қилган.

Унинг сўнгги иш жойи Будапештнинг «Ференсварос» клуби бўлган. У кетма-кет икки марта ички чемпионатда ва Венгрия кубогида ғалаба қозонди, аммо июль ойида Чемпионлар лигасидаги муваффақиятсизликдан сўнг сўнг ишдан бўшатилди.

Футбол федерацияси баёнотида мураббий билан шартнома шартларига аниқлик киритилмаган. Россиянинг «Спорт-Экспресс» нашрига кўра, у 2026 йилда АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига саралаш якунига қадар терма жамоани бошқаради, шундан сўнг шартнома икки йилга узайтирилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG