Туркманистоннинг Аҳал виелоятида давлат хизматчиларидан ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини ёпиш талаб қилинди.
Бундай талаб илгари фақат ҳарбий ва кучишлатар органлар ходимларига қўйилар эди.
“Ходимларнинг телефонларини текширишди ва IMO, Facebook каби ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларни ўчириш ҳақида тилхат ёздириб олишди”, деди Озодлик радио билан суҳбатлашган давлат ишидаги ходимлардан бири.
Бундан ташқари, давлат ишидаги ходимлар VPN хизматидан фойдаланганлиги учун ишдан ҳайдашилиши ҳақида огоҳлантирилган.
Туркманистонда Facebook, Instagram ва Twitter каби йирик ижтимоий тармоқлар ҳамда 122 мингдан ортиқ интернет сайтлар блокланган.
Ижтимоий тармоқлар орқали мамлакат ташқарисидаги қариндошлари билан гаплашиб туришини айтган бюджет ташкилотлари ходимларидан ушбу қариндошлар ҳақида батафсил маълумот бериш талаб қилинган.
"Биздан қайси қариндошларимиз хорижда ва қайси давлатларда эканлиги ҳақида маълумот беришимиз талаб этилмоқда", дейди Озодлик билан суҳбатлашган яна бир давлат ходими.
Туркманистон ҳукумати фуқаролар учун интернетдан фойдаланишни атайлаб чеклагани ҳамда сунъий равишда нархларни қиммат ушлаб туриши учун танқид қилинади. Туркманистон дунёдаги энг секин ва энг қиммат интернетга эга мамлакатлардан бири бўлиб қолмоқда.
Аксар оммабоп сайтлар блокланганлиги боис туркманлар VPN дастурларидан кенг фойдаланадилар. Techopedia нашрига кўра, 2023 йилда туркман интернет фойдаланувчилари Google қидирув тизими орқали VPN серверларини қидириш бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллаган.
Techopedia нашрига кўра, 2023 йилда туркман интернет фойдаланувчилари Google қидирув тизими орқали VPN серверларини қидириш бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллаган.