Ҳаж зиёрати чоғида 550 нафардан орттиқ зиёратчи ҳалок бўлди, аксариятининг ўлимига жазирама иссиқ сабаб бўлган.
Ҳалок бўлганларнинг аксарияти (323 нафари) Мисрлик зиёратчилардир. Қурбонлар орасида Тунис, Иордания, Эрон, Сенегал, Индонезия фуқаролари ҳам бор.
Бу одамларнинг аксарияти жазирама иссиқдан вафот этган. 17 июн куни Маккадаги Масжид ал-Ҳарам масжидида ҳаво ҳарорати сояда 51,8 даражани ташкил қилган. 2700 дан ортиқ зиёратчиларга кучли иссиқлик оқибатида юзага келган асоратлар туфайли тиббий ёрдам кўрсатилди.
Минтақада олиб борилган тадқиқотларга кўра, ушбу, ҳатто Саудия Арабистони учун ҳам ғайритабиий юқори ҳарорат глобал иқлим ўзгариши билан боғлиқ. Мутахассисларнинг фикрича, Макка ҳудудидаги ўртача ҳаво ҳарорати ҳар ўн йилда мунтазам равишда 0,4 даражага ошиб бормоқда.
Бу йилги Ҳаж зиёрати 14 июн куни бошланиб, 19 июн оқшомида тугайди. Саудия Арабистони Статистика департаменти маълумотларига кўра, ҳажда 1,8 миллион зиёратчи иштирок этяпти.
Охирги 30 йил ичида Ҳаж вақтида юзлаб одамлар тиқилинчлар, чодирлардаги ёнғинлар ва бошқа бахтсиз ҳодисалар туфайли ҳалок бўлди.
Маккага зиёрат қилиш исломнинг беш арконидан биридир. Ҳар бир тақводор мусулмон, агар соғлиғи ва моддий аҳволи имкон берса, умрида камида бир марта Ҳаж зиёратини адо этиши шарт.