Ссылки доступа

30 дан ортиқ давлат Украинани ўнгланишига кўмаклашиш декларацияни қабул қилди


Ҳужжатга кўра, Россия ўз тажовузини тўхтатиб, Украинага етказган зарарини қопламагунча, музлатилган Россия активлари Россияга қайтарилмайди. Шунингдек, Украинага берилган кредитлар келгусида Россиянинг музлатилган маблағлари ҳисобидан қайтарилиши айтилган. 

Еттилик гуруҳи ва яна йигирмадан ортиқ давлатлар Украинани тиклашга ёрдам бериш тўғрисидаги декларацияни имзоладилар.

Ҳужжатда мамлакатлар илгари ўз зиммаларига олган мажбуриятларини тасдиқлаганлар. "Биз ҳамон Украина ва унинг халқига ҳарбий, бюджет, гуманитар ёрдамини кўрсатишда қатъий ниятдамиз," - дейилади декларацияда.

Ҳужжатга кўра, Россия ўз тажовузини тўхтатиб, Украинага етказган зарарини қопламагунча, музлатилган Россия активлари Россияга қайтарилмайди. Шунингдек, Украинага берилган кредитлар келгусида Россиянинг музлатилган маблағлари ҳисобидан қайтарилиши айтилган.

Ваъда қилинаётган ёрдам ўта муҳим инфратузилмани таъмирлаш ва қуришга, иқтисодий ўсишни тезлаштиришга, ижтимоий барқарорликни қўллаб-қувватлашга ва устувор ислоҳотларни амалга оширишга йўналтирилади.

"Бизнинг муждамиз аниқ: мақсадимиз халқаро миқёсда тан олинган чегаралар доирасида эркин, мустақил, демократик ва суверен, гуллаб-яшнаётган ва ўзини ҳимоя қила оладиган Украинани барпо этишда кўмаклашиш," - дейилади декларацияда.

XS
SM
MD
LG