Ссылки доступа

Каримовнинг собиқ қудаси Ўзбекистонда кенг кўламли коррупция ҳақида баёнот берди


Қачонлардир Ўзбекистонда бир марталик шприцлар ишлаб чиқарадиган биринчи заводни очган тиббиёт муҳандиси Саидикром Аҳроров президент Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотлар ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ҳақидаги ваъдаларига ишониб 2016 йилдан кейин Ўзбекистонга қайтган эди.

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг собиқ қудаси ва йирик ишбилармон Саидикром Аҳроров кўп йиллик сургундан кейин Тошкентга қайтган, бироқ молиявий фирибгарлик ва коррупциянинг қурбонига айланди.

Қачонлардир Ўзбекистонда бир марталик шприцлар ишлаб чиқарадиган биринчи заводни очган тиббиёт муҳандиси Саидикром Аҳроров президент Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотлар ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ҳақидаги ваъдаларига ишониб 2016 йилдан кейин Ўзбекистонга қайтган эди. Бироқ ҳозирда у президент Шавкат Мирзиёевни ваъда қилган ислоҳотларини бажармагани учун танқид қилмоқда.

Аҳроровга 1980 йилларнинг охирида бир марта ишлатиладиган шприцлар ишлаб чиқарадиган завод қуришда бош-қош бўлган. Кейинчалик завод хусусийлаштирилди ва Аҳроров заводнинг 40% улушига эга бўлди. 2000 йилларнинг бошида заводнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 250 миллион шприцга етди, бу эса уни йирик даромадли бизнесга айлантирди.

Омад Аҳроровдан 2003 йилда, унинг ўғли президент Каримовнинг кенжа қизи бўлмиш Лола Каримова билан ажрашганидан кейин босимга учраб, бир кунда Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлган. Аҳроров оиласи билан аввал Испанияга, кейин эса Бирлашган Араб Амирликларига кўчиб ўтган ва у ерда кўчмас мулк соҳасида бизнес билан шуғулланган.

Аҳроров 2016 йилда Ўзбекистонга қайтиб келди ва ўзининг эски шприц заводини қайта жонлантиришга киришган. Завод даромадли бизнесга айланди бироқ Аҳроровнинг айтишича, завод сунъий равишда банкротликка учратилди. Шу билан, завод иккинчи марта ёпилди.

Аниқ молиявий фирибгарликлар учун шу кунгача ҳеч ким жавобгарликка тортилмаган. Аҳроровнинг сўзларига кўра, прокурорлар фирибгар компанияларни таъқиб қилиш ўрнига уларга "ёрдам берган."

Аҳроровнинг сўзларига кўра, Мирзиёевнинг мамлакатдаги ислоҳотлар ҳақидаги ваъдалари бажарилмаган, ишбилармонлик соҳасидаги ўғирлик ва коррупция эса Каримов давридагига қараганда анча кучайган.

"Коррупция, албатта, 2003 йилда (мамлакатдан кетганимда) мавжуд эди, лекин у биз бугун кузатаётган миқёсда эмас эди, - дейди Аҳроров. - Ўшанда одамлар банкдан қонунга хилоф равишда [катта] кредит олганликлари учун қамоққа тушишдан қўрқишарди. Ҳозир эса улар қўрқмайдилар, бемалол юришибди."

XS
SM
MD
LG