АҚШ президенти Жо Байден собиқ президент Доналд Трампга суиқасддан сўнг Конгрессни ярим автомат милтиқларни эркин сотишни тақиқлашга яна бир бор чақирди.
Байденнинг таъкидлашича, суиқасдда айнан шу турдаги қурол ишлатилган.
"Доналд Трампга AR-15 милтиғидан отилган. Бу ҳужум қуроли бўлиб, ундан жуда кўп одамлар, шу жумладан болалар ҳам ҳалок бўлган. Уни тақиқлаш вақти келди," - деди Байден Лас-Вегасдаги сайловчилар билан учрашувда.
Демократлар узоқ вақтдан бери AR-15 каби яриим автомат қуролларни эркин сотилишини тақиқлашга уринмоқда. Уларнинг айтишича оммавий қотилликларнинг кўплаб резонансли ҳолатлари айнан ушбу қуролдан фойдаланган ҳолда содир бўлган. Демократлар ярим автомат қуролларни ўзини ҳимоя қилиш учун керагидан ортиқча қурол деб билади. Республикачилар, шу жумладан Трамп ҳам, Конституциянинг иккинчи тузатиши ва қуролли одамлар жиноятчиларга самарали қаршилик кўрсатиши мумкинлигини айтиб, тақиққа қарши чиқмоқда. Республикачилар овозисиз Конгресс бу турдаги қуролларга тақиқни жорий эта олмайди.