Ссылки доступа

Арманистон Россия етовида бўлган КХШТдан чиқади


Пашинян Арманистон КХШТ таркибидан чиқишининг аниқ муддатини айтмаган, бироқ бу "муқаррар иш" эканлигини таъкидлаган. 

Арманистон Россия етовида бўлган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидан чиқишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Арманистон бош вазири Никол Пашинян парламентдаги муҳокамаларда маълум қилди.

Пашинян Арманистон КХШТ таркибидан чиқишининг аниқ муддатини айтмаган, бироқ бу "муқаррар иш" эканлигини таъкидлаган.

Аввалроқ Арманистон КХШТдаги иштирокини музлатиб қўйган эди. Пашинян Тоғли Қорабоғдаги қуролли тўқнашув чоғида “қўл қовуштириб ўтиргани” учун Москвани кескин танқид қилган эди. Бош вазирга кўра, бу КХШТ блокининг самарасизлигини кўрсатган. Айни пайтда Пашинян Россиянинг Арманистондаги ҳарбий базасини ёпиш масаласи “кун тартибида эмас”лигини айтган.

КХШТ котибияти Ереван ташкилотга аъзоликни тўхтатиш тўғрисида ариза топширмагани ва, афтидан бу ерда гап Арманистоннинг КХШТ тадбирларида иштирок этмаслиги ҳақида бораётганини қайд этган.

2023 йил ноябрида Пашинян КХШТнинг Минскдаги саммитида иштирок этишдан бош тортганди. Ўша пайтда у Арманистон хавфсизлик соҳасидаги “алоқаларини диверсификация қилиш” ниятида эканини, чунки Ереваннинг “ҳозирги ҳамкорлари” унга қурол-аслаҳа ва ўқ-дори етказиб бера олмаётганини билдирган эди.

XS
SM
MD
LG