Ссылки доступа

Ўзбекистонда педагог ходимларнинг маоши 15 фоизга оширилади


Президент Шавкат Мирзиёев педагог ходимлар билан ўтказилаётган учрашув давомида ўқитувчиларнинг маоши 15 фоизга оширилишини маълум қилди.

"Муаллимларни қўллаб-қувватлашни, уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантиришни албатта давом эттирамиз. Мана, 1 октябрдан педагог ходимлар иш ҳақини 15 фоизга оширдик", – деди Мирзиёев.

Таъкидланишича, келгуси ўқув йилидан халқаро стандартлар асосида малака сертификатини бериш йўлга қўйилади. Синовларда 86 ва ундан юқори балл олган педагоглар қўшимча 70 фоиз устама олади.

Мисол учун, олий тоифали биология ўқитувчиси ўз фани бўйича халқаро сертификати бўлса – 50 фоиз, директор жамғармасидан 40 фоизгача ва янги талабга жавоб берса, яна 70 фоиз устама олади, деди президент.

Синовларда 86 ва ундан юқори балл олган педагоглар қўшимча 70 фоиз устама олади.

Президентнинг қайд этишича, шу тариқа ўқитувчининг умумий ойлик маоши 4 миллион 500 минг сўмдан 12 миллион сўмга етади.

XS
SM
MD
LG