Бутунжаҳон этник спорт конфедерацияси раиси Билол Эрдўғон 26 сентябрь, Туркманистон мустақиллиги куни арафасида Ашхободга ташриф буюрган. Гурбангули Бердимуҳамедов у билан Туркманистонда спортни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилган.
Байрам совғаси сифатида Бердимуҳамедов унга иккита Алабай итини совға қилган. Меҳмонга Арқадағ шаҳри ҳам кўрсатилган. Мазкур шаҳар 29 июнь куни очилган бўлиб, унинг қиёфасида миллий меъморчилик анъаналари ҳамда меъморчилик ва дизайндаги замонавий йўналишлар уйғунлашган.
Таъкидланишича, амалдаги президент Сердар Бердимуҳамедов Билол Эрдўғон билан “спорт соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш”ни ҳам муҳокама қилган.