Ссылки доступа

Қозоғистонда АЭС референдуми арафасида КХШТ машқлари бўлиб ўтмоқда


Можаро ҳудудида вазиятни тартибга солиш ва гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича тинчликпарвар операция машқ қилинади.

Коллектив хавфсизлик шартнома ташкилоти (КХШТ) мамлакатларининг ҳарбий контингентлари Қозоғистонга "Нерушимое братство-2024" машғулотларида қатнашиш учун келишни бошлади, деб хабар берди 26 сентябрь куни Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Машғулотлар 26 сентябрдан 7 октябргача Олмаота вилоятининг "Берег" ўқув полигони базасида ўтказилиши режалаштирилган.

"Можаро ҳудудида вазиятни тартибга солиш ва гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича тинчликпарвар операция машқ қилинади," - деди машғулот раҳбари генерал-майор Алмаз Жумакеев.

Машғулотда Қирғизистон, Тожикистон, Беларус ва Россия ҳарбий тузилмалари иштирок этади. Жами 4000 нафар киши машғулотларда қатнашиши кутилмоқда.

Машғулотлар 6 октябрда бўлиб ўтадиган референдум арафасида ўтказилмоқда. Референдумда сайловчилар Қозоғистонда атом электр станцияси қурилишига овоз бериши керак. Машғулотлар овоз бериш кунининг эртасига якунланади.

XS
SM
MD
LG