26 сентябрь куни Бишкекнинг Первомай тумани суди президент девони раҳбарининг собиқ ўринбосари Алмамбет Солиевни икки ойга қамоққа олди. Бу ҳақда суд матбуот хизмати Озодлик радиосига маълум қилди.
Салиевга хизмат мансаб мавқеини суиистеъмол қилишда айбланмоқда. Бироқ суд матбуот хизмати ишнинг бошқа тафсилотларини келтирмаган.
Солиев 2021 йилда ҳам ноқонуний бойлик орттирганликда айбланган эди. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, у давлат лавозимида ишлаган даврида даромадлари билан асослаб бўлмайдиган мулкни сотиб олган, қурилиш компанияларидан бирига катта инвестиция киритган.
МХДҚ ўша пайт хабар беришича, собиқ президент Сооронбай Жеенбековнинг энг яқин одамларидан бири сифатида Солиев суд тизими, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва давлат органлари ишларига фаол аралашиб, давлатга зарар етказган ҳолда хусусий тузилмалар манфаатларини лобби қилган. Бироқ Солиев 3 ойда озодликка чиқиб келган.
Солиев 2017 йил декабрь ойида Сооронбай Жеенбеков девонида нуфузли шахсга айланган эди, у суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни назорат қилганлиги айтилмоқда. 2020 йил октябрь ойида Садир Жапаров Солиевни ишдан бўшатган.
Солиев 2017 йил декабрь ойида президент Сооронбай Жеенбеков девонида нуфузли шахсга айланган эди, у суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни назорат қилганлиги айтилмоқда.