Ссылки доступа

Ҳибсдаги қирғиз журналисти Айка Бейшекеева халқаро мукофот совриндори бўлди


Мукофот ўзини инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни яхшилашга бағишлаган ёшларга топширилади.

Тўққиз ойдан бери қамоқда қолаётган Temirov LIVE лойиҳаси журналисти Аике Бейшекеева Cena Gratias Tibi халқаро мукофоти совриндори бўлди.

Чехиянинг "Мотамсаро одамлар" нодавлат ташкилоти қирғизистонлик журналистни инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги қаҳрамонлиги учун мукофотлади. Тақдирлаш маросими Прагада бўлиб ўтди.

Мукофот ўзини инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни яхшилашга бағишлаган ёшларга топширилади. Жорий йилда ушбу мукофотга 75 нафар номзод кўрсатилган.

Айке Бейшекеева - Темиров LIVE лойиҳасининг фактчекер-журналисти. У 23 ёшда, Полшада таълим олган. У шу йилнинг январь ойида Temirov LIVE ва "Айт, Айт Десе" лойиҳасининг 11 нафар журналисти сафида ҳибсга олинган.

Прокурор журналистик суриштирувларга ихтисослашган Temirov Live лойиҳасининг амалдаги ёки собиқ 11 нафар ходимининг барчасига 6 йил қамоқ муддатини сўради.

16 январь куни журналистик суриштирувларга ихтисослашган Temirov Live лойиҳасининг амалдаги ва собиқ ходимлари ҳибсга олинган эди. Журналистлар “ҳокимият вакилларининг қонуний талабларига бўйсунмаслик" ва "оммавий тартибсизликларга чақириш”да айбланмоқда. Улар суд томонидан айбдор деб топилган тақдирда 8 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

19 январь куни Президент Садир Жапаров Қирғизистонда журналистлар оммавий тартибда ҳибсга олинаётгани, қатор таҳририятларда тинтув ўтказилаётгани борасида изоҳ берар экан, ҳибсга олинганлар “профессионал журналист эмас”лигини ва улар “ижтимоий тармоқларда турли маълумотларни эълон қилиб, мамлакат хавфсизлигига таҳдид солаётганини” айтган.

Қирғизистон 2023 йилда матбуот эркинлиги бўйича халқаро рейтингда 50 поғонага пастлаб кетган. 2022 йилда Қирғизистон матбуот ва сўз эркинлиги рейтингида 72-ўринда бўлган, 2023 йилда эса 122-ўринга тушиб қолган.

XS
SM
MD
LG