Қирғизистон Қизил-Омпол конини ўзлаштиришни бошлади. Иссиқкўл вилоятидаги Тошбулоқ участкасидаги Қизил-Омпол титаномагнетит конининг қазиб олиш жойига илк капсулани Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Акилбек Жапаров 25 сентябрь куни қўйди. Бу ҳақда вазирлар маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди.
Вазирлар Маҳкамаси раҳбарининг сўзларига кўра, Қизил-Омпол конида миллионлаб тонна титаномагнетит мавжуд.
"Титан - бу турли соҳаларда, жумладан, тиббиёт, авиация ва космонавтикада ишлатиладиган қимматбаҳо металл. Ушбу конни ўзлаштириш нафақат экспортни ошириш, балки янги иш ўринларини яратиш имконини беради, бу эса мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга туртки беради," - деган Жапаров.
Шунингдек, унинг сўзларига кўра, конда уран ва торий каби қўшимча минералларни хавфсиз қазиб олишни кафолатлайдиган технологиялардан фойдаланилади. Жапаров бу элементлар халқаро хавфсизлик стандартларига қатъий риоя қилган ҳолда олинишини таъкидлади.
Қизил-Омполни конида ишлаб чиқиш Қирғизистон ҳукумати уран ва торий конларини қидириш ва қазиб олишга мораторийни бекор қилгандан сўнг мумкин бўлди.
Қизил-Омпол конида 14 миллион 757 минг тоннага яқин руда мавжуд. Улар 95% титаномагнетит, 3% фосфор, 2% цирконий, 0,22% торий ва 0,17% урандан иборат.
Қизил-Омпол конида 14 миллион 757 минг тоннага яқин руда мавжуд. Улар 95% титаномагнетит, 3% фосфор, 2% цирконий, 0,22% торий ва 0,17% урандан иборат.