Ссылки доступа

Тошкентда ўқитувчи биринчи иш кунида ўқувчини калтаклади


Тошкентдаги мактаблардан бирида ўқитувчи биринчи иш кунида 6-синф ўқувчининг юзига урди.

Ижтимоий тармоқларда ўқитувчи ўқувчини қўпол қилиб, юзига уриб, томоғидан ушлаб олгани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар мактабгача таълим ва мактаб таълими бош бошқармаси ушбу воқеага изоҳ берди.

Маълум қилинишича, воқеа 23 сентябрь куни соат тахминан соат учларда пойтахтнинг Чилонзор туманидаги 188-мактабда содир бўлган.

Рус тили дарси вақтида ўқитувчи ва унга танбеҳ берган ўқувчи ўртасида низо келиб чиққан, бу вақтда аёл болага шафқатсиз жисмоний куч ишлата бошлаган.

Болалар омбудсмени хабарига кўра, видеотасвирдаги рус тили фани ўқитувчиси синов муддати билан мактабга ишга таклиф қилинган, расман у мактабга ишга қабул қилингани бўйича ҳали буйруқ чиқмаган ва юқоридаги воқеа унинг дастлабки иш кунида содир бўлган.

Бола жиддий жароҳат олмаган, дейилади бошқарма хабарида.

Унинг ота-онаси ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган.

XS
SM
MD
LG