Ссылки доступа

Самарқандда 13 ёшли қизини сотмоқчи бўлган аёл 5 йилга қамалди


Самарқандда 41 ёшли аёл 13 ёшли қизини 25 минг АҚШ долларига сотиш учун ресторанга келганда қўлга олинган. Аёлнинг ёнидан қизини сотишдан олган пуллар ашёвий далил сифатида топилган.

Маҳаллий ОАВларни хабарига кўра, аёл бундан 2 йил аввал Жиноят кодексининг 169-моддаси ("Ўғрилик") бўйича судланиб, айни пайтда уй қамоғи жазосини ўтаётган бўлган.

Энди эса 235-модда ("Одам савдоси") бўйича 5 йил 2 ойга озодликдан маҳрум этилди, жазо қаттиқ тартибдаги колонияда ўталади.

Унинг қизи ва бошқа фарзандлари давлат ҳимоясига олинган.

XS
SM
MD
LG