III Халқ қурултойи 20 декабрь куни Бишкекда бўлиб ўтади. Тегишли фармонни президент Садир Жапаров 20 сентябрь куни имзолади. Фармон "Эркин-Тоо" газетасининг 24 сентябрь сонида эълон қилинди.
Халқ қурултойида 700 нафар делегат иштирок этади.
Халқ қурултойи институти Қирғизистон Конституциясида белгиланган.
"Халқ қурултойи тўғрисида"ги қонуннинг ўзи президент томонидан 2023 йил июль ойида имзоланган. Ҳужжатга кўра, 700 нафар делегат фақат қурултойни ўтказиш даврига сайланади. Қирғизистон президенти маъмурияти аввалроқ делегатларни бир йил муддатга сайлашни таклиф қилган эди, бироқ Жўқорғу Кенеш депутатлари бунга қарши чиққан.
Халқ қурултойи жамият ва давлатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва маънавий-мафкуравий масалалар бўйича тавсиялар берадиган маслаҳат йиғилишидир.
Халқ қурултойида 700 нафар делегат иштирок этади.