Ссылки доступа

Қозоғистонда уюшган жиноятчиликка қарши амалиётда 50 киши қўлга олинди


Гумонланувчилар 20 дан ортиқ кишининг икки миллиард тенгелик мулкини талон-торож қилгани айтилмоқда.

18 сентябрь куни Қозоғистоннинг бир нечта ҳудудларида уюшган жиноий гуруҳларнинг 50 нафар аъзоси қўлга олинди, деб хабар берди Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ).

Гуруҳ жуда катта миқдорда товарлар ва автомашиналарни талон-торож қилиш йўлини ташкил қилган ҳамда уюшган жиноятчиликни молиялаштирган.

Гумонланувчилар 20 дан ортиқ кишининг икки миллиард тенгелик мулкини талон-торож қилгани айтилмоқда.

"Гуруҳ аниқ табақа ва роллар тақсимотига эга бўлган. У жиноий ва бузғунчи диний оқим вакилларидан, шу жумладан жазони ижро этиш муассасасида ўтаётганлардан иборат эди," - дейилади Миллий хавфсизлик қўмитаси хабарида.

Маълум қилинишича, тинтувлар давомида қўлга олинган шахслардан пул билан бирга экстремистик адабиётлар ҳам топилган.

МХҚ тергов маълумотларини ошкор қилмаслик мақсадида бошқа маълумот бермади.

XS
SM
MD
LG