Транспорт воситалари ва ҳайдовчилар таркибини рўйхатга олиш давлат агентлиги директори Рустам Жокаев ва бир қатор ходимлар МХДҚ ходимлари томонидан қўлга олинди.
23 сентябрь куни давлат агентлиги марказий аппаратида директор, унинг ўринбосари, ҳайдовчи ва уч нафар ходим қўлга олинган.
Қамоққа олиш давлат агентлигининг шарқий бошқармасида имтиҳонлар ўтказиш билан боғлиқлиги айтилмоқда.
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси кейинроқ батафсил маълумот беришни ваъда қилмоқда.
Қамоққа олиш давлат агентлигининг шарқий бошқармасида имтиҳонлар ўтказиш билан боғлиқлиги айтилмоқда.