Ссылки доступа

Хитой ширкати Тошкент вилоятида қуёш фото-электр станцияси қуради


Тошкент вилояти Бўка туманида Хитойнинг “China DaTang Overseas Investment” компанияси томонидан қиймати 150 млн. долларлик қуёш фото-электр станцияси қурилади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Тошкент вилояти Бўка тумани ҳокими ҳамда Хитойнинг «China DaTang Corporation» компанияси расмийлари билан биргаликда «Бўка» маҳалласида амалга оширилиши белгиланган лойиҳалар билан танишди. Шунингдек, лойиҳани амалга ошириш жараёнлари, кутилаётган натижа ва келгусидаги режалар тўғрисида фикр алмашилди.

Қайд этилишича, учрашувда 263 мегаватт қувватга эга қуёш фото-электр станциясини қуриш лойиҳасига старт берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев қарорига асосан хитойлик инвесторлар Бўка туманидаги «Бўка» маҳалласи ҳудудидан ажратилган 621 гектар ер майдонида лойиҳа қиймати 150 млн долларлик тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобидан қуёш фото-электр станцияси ҳамда ҳаво узатиш тармоғини қуради.

XS
SM
MD
LG