22 сентябрга ўтар кечаси Олмаотада Миллий хавфсизлик хизматининг Чегара академияси курсанти ҳалок бўлди. 19 ёшли йигит, тахминларга кўра, баланд бинодан қулаган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки маълумотларга кўра, курсант ўз жонига қасд қилган.
Сўнгги уч йилда Қозоғистон армиясида 270 нафар ҳарбий ҳалок бўлди. Расмий органларнинг таъкидлашича, аскарлар кўпинча касалликлар туфайли ҳалок бўлишади ёки ўз жонига қасд қилишади. Армиядаги "дедовщина" мавжудлигини ҳукумат инкор этади.
Дастлабки маълумотларга кўра, курсант ўз жонига қасд қилган.