2024 йил 1 октябрдан Марказий Осиё янгиликлар хизмати лойиҳаси ўз фаолиятини тўхтатмоқда.
Биз ўтган йиллар давомида Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистоннинг юзлаб маҳаллий оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлик қилиб, ҳар куни Сизга нафақат минтақамиз, балки бутун дунё бўйлаб энг янги ва долзарб янгиликларни етказишга ҳаракат қилдик.
9 йиллик иш давомида бизнинг ноёб лойиҳамиз минтақадаги кўплаб оммавий ахборот воситаларини бирлаштиришга муваффақ бўлди ва сизнинг янгиликлар тасмаларингизни Озодлик радиоси (RFE/RL) корпорациясининг барча хизматларидан олинган янгиликлар билан бепул тўлдиришга кўмаклашди.
Бизнинг лойиҳамиз Марказий Осиёда ноёб эди, лекин ҳар бир нарсанинг ўз якуни бордир. Биз барча ҳамкорларимиздан қўллови ва ҳамкорлиги учун миннатдормиз!
Фаолиятимиз ҳақида фикр-мулоҳазаларингизни кутиб қоламиз!!!
2024 йил 1 октябрдан Марказий Осиё янгиликлар хизмати лойиҳаси ўз фаолиятини тўхтатмоқда.