Ссылки доступа

Қозоғистондаги «Майкаинзолото»да қутқарувчиларнинг ўлими билан боғлиқ иш бўйича 6 гумонланувчи ҳибсга олинди


Январь ойида "Майкаинзолото" кони ҳудудида ФВВнинг тўрт нафар қутқарувчиси кетаётган автобус чуқурлиги тахминан 200 метр ва кенглиги 500 метр бўлган кратерга тушиб кетган эди. Икки қутқарувчининг жасади дарҳол топилган. Яна икки кишининг жасади ярим йил ўтиб топилган.

Полиция «Майкаинзолото»да қутқарувчиларнинг ўлими билан боғлиқ иш бўйича 6 гумонланувчи ҳибсга олинганини тасдиқлади. «Майкаинзолото» олтин қазиб олувчининг маъсул ходимлари "ўлимга сабаб бўлган кон ёки қурилиш ишларини олиб боришда хавфсизлик қоидаларини бузиш"да гумонланмоқда.

Январь ойида "Майкаинзолото" кони ҳудудида ФВВнинг тўрт нафар қутқарувчиси кетаётган автобус чуқурлиги тахминан 200 метр ва кенглиги 500 метр бўлган кратерга тушиб кетган эди. Икки қутқарувчининг жасади дарҳол топилган. Яна икки кишининг жасади ярим йил ўтиб топилган.

ФВВ маълум қилишича, одам ташиётган автобус шахтага қуллаши Қозоғистонда илк бор содир бўлган.

"Майкаинзолото" конининг акцияларининг 100 фоизи эгаси сербиялик Милан Поповичга бўлмиш Rence Enterprises ширкатига тегишлидир. Ширкат пирит-полиметалл рудаларини қазиб олиш ва қайта ишлаш билан шуғулланади. "Майкаинзолото"да 933 киши фаолият юритар эди. Фожиадан кўп ўтмай, конларда ишлаб чиқариш тўхтатилган. 185 ишчи, асосан кончилар ишсиз қолган. Кон қошидаги завод бир неча ҳафта эски хомашё захираларида ишлаб турган, бироқ улар ҳам тугагач завод ҳам вақтинча ёпилмоқда.

XS
SM
MD
LG