Қозоғистонлик кўпкарчилар Қирғизистонда бўлиб ўтадиган "Бирдамлик кубоги"да қатнашишни рад этди. Бу ҳақда Қозоғистон ОАВлари федерацияга таяниб хабар берди.
Қозоғистон Кўпкари федерациясининг хабарида айтилишича, жамоа 1 ноябрь куни Чўлпонота шаҳрида бўлиб ўтадиган турнирда иштирок эта олмайди, чунки бу санада "бошқа муҳим мусобақалар режалаштирилган" ва ўйинчилар уларга тайёргарлик кўрмоқда.
Аввалроқ, икки мамлакат жамоаси ўртасида "юзага келган келишмовчиликларни бартараф этишга ва икки мамлакат федерациялари ўртасидаги дўстона муносабатларни тиклаш" мақсадида қирғизистонлик кўпкаричилар қозоғистонлик кўпкаричиларни "Бирдамлик кубоги"да иштирок этишга таклиф қилганди.
"Қирғизистон кўпкари федерацияси Қозоғистон федерацияси билан ҳамкорликни давом эттиради. Кўчманчи ўйинларида юзага келган англашилмовчиликлар ҳакамларнинг хатолари натижаси эди. Ҳакамларнинг қарорлари ёки бир неча ўйинчиларнинг ҳаракатлари туфайли икки халқ жанжаллашмаслиги керак. Биз барча кўпкари мухлисларини бирдамликка чақирамиз," - деганди 16 сентябрь куни Қирғизистоннинг Кўкпари федерацияси раҳбари Рамис Жунусалиев.
Остонада бўлиб ўтган V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида икки мамлакат жамоаси ўртасида жанжал чиққан эди. Финалда қозоғистонлик кўпкаричи Улан Байтораев рақиби Кубаничбек Султон ўғлига қамчи билан зарба берган эди. Бу мухлислар ва ўйинчиларнинг эътирозига сабаб бўлиб, можаро келиб чиққан.
Остонада бўлиб ўтган V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида Қозоғистон ва Қирғизистон жамоалари ўртасида жанжал чиққан эди.