Ссылки доступа

Қирғизистонда Нарконазорат хизматининг собиқ раҳбари ҳокимиятни босиб олишга уринишда айбланмоқда


Унга нисбатан Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан жиноят иши қўзғатилган. У 21 октябрга қадар уй қамоғига олинган.

Қирғизистонда Наркотик моддаларни назорат қилиш давлат хизматининг собиқ раҳбари Рафик Мамбеталиев ҳокимиятни босиб олишга уринишда айбланмоқда.

Унга нисбатан Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан жиноят иши қўзғатилган. У 21 октябрга қадар уй қамоғига олинган.

Махсус хизмат Мамбеталиевнинг иши бўйича ҳозирча маълумот бермади. Унинг адвокатлари ҳам жиноят иши бўйича ҳозирча изоҳ бермаган.

Рафик Мамбеталиев 10 йилдан ортиқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида турли лавозимларда ишлаган. 2013-2014 йилларда у Уюшган жиноятчилик билан кураш бош бошқармасида ўринбосар ва раҳбар бўлиб ишлаган, 2015 йилда эса Ички ишлар вазирлигининг 10-бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

XS
SM
MD
LG