Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг қариндоши Улан Жапаров яна уй қамоғига қўйиб юборилди. Суд тегишли қарорни 24 августда қабул қилган экан, бироқ бу ҳақида маълумот 18 сентябрдагина берилди.
Улан Жапаров 32 ёшда ва у президентнинг амакиваччаси Раҳимжон Жапаровнинг тўнғич ўғлидир.
Жапаровнинг жияни вилоятларнинг биридаги президентнинг ваколатли вакили лавозимига тайинланишга кўмаклашишга ваъда берган, бу учун 100 минг доллар пул олган, аммо ваъдасини бажармаган. У июл ойида ҳибсга олинган эди.
Улан Жапаров аввалроқ ҳам "коррупция" моддаси бўйича жиноий жавобгарликка тортилган эди. Иш ИИВ тергов хизмати томонидан олиб борилган, у изоляторга тиқилган эди. Бироқ орадан бир оз вақт ўтгач, у озодликка чиқиб келган.
Улан Жапаров аввалроқ ҳам "коррупция" моддаси бўйича жиноий жавобгарликка тортилган, бироқ орадан бир оз вақт ўтиб озодликка чиқиб келган.