Ссылки доступа

Иссиқкўлда 9 ёшли қизни зўрлашда гумонланган икки эркак қўлга олинди


Бу иш Ички ишлар вазирлигининг алоҳида назоратида.

Иссиқкўлда 9 ёшли қизни зўрлашда гумонланган икки эркак қўлга олинди. Бу иш Ички ишлар вазирлигининг алоҳида назоратида. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Милицияга қиз зўрланганлиги ҳақидаги хабар 9 сентябрь куни келиб тушганидан сўнг 2005 йилда ва 1999 йилда туғилган икки йигит гумонланувчи сифатида қўлга олинган.

"Туман судининг қарори асосида қўлга олинганларга нисбатан 2 ой муддатга қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди," - дейилади ИИВ хабарида.
Қирғизистонда 2023 йилда вояга етмаганларга нисбатан 406 та оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этилган. Шундан 160 та жиноят иши зўрлаш билан боғлиқ бўлиб, "Жинсий характердаги зўравонлик ҳаракатлари" моддаси билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан 40 та, "Жинсий характердаги ҳаракатларга мажбурлаш" моддаси билан 14 та жиноят иши қўзғатилган.

XS
SM
MD
LG