Ссылки доступа

Уст-Каменогорск ҳокимлиги собиқ ҳокимга икки ҳафта олдин берган медалини бекор қилди 


Уст-Каменогорскнинг собиқ ҳокими Ислом Абишев (чапда) ва шаҳарнинг амалдаги ҳокими Жаксилик Умар
Уст-Каменогорскнинг собиқ ҳокими Ислом Абишев (чапда) ва шаҳарнинг амалдаги ҳокими Жаксилик Умар

Ҳокимлик бунга ижтимоий тармоқлардаги изоҳлар сабаб бўлганини маълум қилди. Ислом Абишевга кўкрак нишони берилишини танқид қилган фойдаланувчилар у раҳбарлик қилган шаҳарда авж олган коррупция деб 2020 йилда судланганини эслатишган.

Уст-Каменогорск шаҳри маъмурияти икки ҳафта олдин собиқ ҳоким Ислом Абишевга "Уст-Каменогорск шаҳрини ривожлантиришга қўшган алоҳида ҳиссаси учун" топширган кўкрак нишонини бекор қилди.

Ҳокимлик бунга ижтимоий тармоқлардаги изоҳлар сабаб бўлганини маълум қилди. Ислом Абишевга кўкрак нишони берилишини танқид қилган фойдаланувчилар у раҳбарлик қилган шаҳарда авж олган коррупция деб 2020 йилда судланганини эслатишган.

Озодлик радиоси билан суҳбатда Ислом Абишевнинг ўзи уни нишондан маҳрум қилиш ҳақидаги қарорни кўрмаганини, барча медаль ва нишонлари ўзида эканлигини маълум қилган.

Уст-Каменогорскнинг амалдаги ҳокими Жаксилик Умар 30 август куни шаҳар куни ва Конституция кунида бағишлаб шаҳар ҳаёти ва ривожланишига ҳисса қўшганларга мукофотларни тантанали равишда топширди. Мукофотланганлар орасида Ислом Абишев ҳам бор эди. Айтилишича, унинг номзодини рўйхатга киритиш бўйича таклиф шаҳар жамоатчилигидан келиб тушган.

Ислом Абишев 2009 йилдан 2012 йилгача Уст-Каменогорск ҳокими лавозимида ишлаган. 2020 йилда у бир неча ўн миллион тенге пора олишга уринишда айбланиб, беш йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган. 2021 йилда собиқ амалдор муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган.

XS
SM
MD
LG