Ссылки доступа

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида яна бир ҳарбий яраланди

Ҳозирда расмий мурожаатлар порталида Қозоғистонда муддатли хизматни бекор қилиш ҳақида петиция муҳокама қилинмоқда. Петиция муаллифларининг фикрича, ҳарбийларнинг фожиали ўлими сони ошаётганини инобатга олиб, ҳарбий хизматни бутунлай шартнома асосидаги хизматга ўтказиш лозим.

Туркистон вилоятидаги Арис гарнизони ҳарбий қисмларидан бирида шартнома асосида хизмат ўтаётган ҳарбий бошидан яраланган. Бу ҳақда Чимкент гарнизони матбуот хизматига таяниб маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, у оилавий-маиший можаро деб ўз жонига қасд қилган.Айни пайтда унинг саломатлиги барқарор-оғир деб баҳоланмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Аввалроқ, 12 сентябрь куни Олмаотадаги Қуруқликдаги қўшинлар ҳарбий институтида 44 ёшли ҳарбий-контрактчининг жасади топилганди. У ўзини осиб ўлдирганлиги айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG