Қирғизистонлик кўпкаричилар қозоғистонлик кўпкаричиларни "Бирдамлик кубоги"да иштирок этишга таклиф қилди. Бу ҳақда 16 сентябрь куни Қирғизистоннинг Кўкпари федерацияси раҳбари Рамис Жунусалиев маълум қилди.
"Қирғизистон кўпкари федерацияси Қозоғистон федерацияси билан ҳамкорликни давом эттиради. Кўчманчи ўйинларида юзага келган англашилмовчиликлар ҳакамларнинг хатолари натижаси эди. Ҳакамларнинг қарорлари ёки бир неча ўйинчиларнинг ҳаракатлари туфайли икки халқ жанжаллашмаслиги керак. Биз барча кўпкари мухлисларини бирдамликка чақирамиз," - деди Юнусалиев.
Федерациянинг таъкидлашича, бундай турнирларнинг мунтазам ўтказилиши юзага келган барча келишмовчиликларни бартараф этишга ва икки мамлакат федерациялари ўртасидаги дўстона муносабатларни тиклашга ёрдам беради. Ўйин хавфсизлик нуқтаи назаридан мухлисларсиз ўтказилади, ҳакам эса учинчи томондан танланади.
Аввалроқ, Остонада бўлиб ўтган V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида икки мамлакат жамоаси ўртасида жанжал чиққан эди. Финалда қозоғистонлик кўпкаричи Улан Байтораев рақиби Кубаничбек Султон ўғлига қамчи билан зарба берган эди. Бу мухлислар ва ўйинчиларнинг эътирозига сабаб бўлиб, можаро келиб чиққан.
Аввалроқ, Остонада бўлиб ўтган V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида икки мамлакат жамоаси ўртасида жанжал чиққан эди.