Қозоғистон қорақалпоқ фаоли Ақилбек Муратовнинг (Муратбай) бошпана сўраган мурожаатини рад этди. У энди Ўзбекистонга қайтарилиши мумкин. Бу ҳақда Ақилбек Муратовнинг Х ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълумот пайдо бўлди.
Бошпана сўровини рад этиш ҳақидаги қарорни прокуратура, МХҚ ва бошқа давлат органлари вакилларидан иборат комиссия 13 сентябрда чиқарган.
У февраль ойидан бери Олмаота экстрадиция қамоғида сақланаётган эди.
Янги қоидаларга кўра, Ақилбек Муратовни экстрадиция қилишдан ҳимояси дарҳол тўхтатилди ва у исталган вақтда Ўзбекистонга экстрадикция қилиниши мумкин. Унинг адвокати комиссия қарори устидан шикоят қилишни режалаштирмоқда.
"Юридик жиҳатдан экстрадициядан ҳимоя аллақачон олиб ташланган. Душанба куни Қозоғистон Бош прокуратураси Ўзбекистонга экстрадиция қилиш тўғрисида қарор чиқариши мумкин. Ҳаммаси ҳокимиятнинг позициясига боғлиқ," - деди унинг синглиси Фариза Норбекова.
Ақилбек Муратбай 15 февраль оқшомида Ўзбекистон сўровига кўра қўлга олинган эди. Ақилбек Муратбай Ўзбекистон фуқаросидир, лекин оҳирги 10 йиллан бери у Қозоғистонда яшаб келмоқда ва Қозоғистондаги қорақалпоқ диаспорасининг етакчиси сифатида танилган.
У Қозоғистон ва халқаро ОАВ, Қозоғистон давлат идоралари ва Ўзбекистон консулхонаси билан фаол мулоқотда бўлган. Ўтган йил октябрида ОАВда махсус хизматлар Ақилбек Муратбайнинг Навоийдаги қариндошларидан бирини қўрқита бошлагани, Ўзбекистон бош консулининг маслаҳатчиси эса ундан қорақалпоқ муаммоси бўйича чиқишларидаги “оҳангни юмшатиш”ни сўрагани, бироқ Муратбай бу “тавсия”ни бажармагани ҳақида хабарлар тарқалган.
Янги қоидаларга кўра, Ақилбек Муратовни экстрадиция қилишдан ҳимояси дарҳол тўхтатилди ва у исталган вақтда Ўзбекистонга экстрадикция қилиниши мумкин.