Ссылки доступа

Қозоғистонда аёл ва қизини ўлдирганликда гумонланувчи қўлга олинди


Айтилишича, гумонланувчи ўлдирилган қиз ўқиган мактабда жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлаган. У шу ўқувчи қизга тегажоғлик қилган, қизнинг онасининг шикоятидан сўнг у ишдан ҳайдалган ва қасос олмоқчи бўлган. 

Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Келес тумани Кегетатас қишлоғида 45 ёшли аёл ва унинг 15 яшар қизи ўлдирилди. Жиноят 12 сентябрга ўтар кечаси содир этилган.

Вилоят полиция бошқармаси гумонланувчи қўлга олингани ҳақида хабар берди. Айтилишича, гумонланувчи ўлдирилган қиз ўқиган мактабда жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлаган. У шу ўқувчи қизга тегажоғлик қилган, қизнинг онасининг шикоятидан сўнг у ишдан ҳайдалган ва қасос олмоқчи бўлган.

"Туркистон вилоятида яшовчи аёл ва унинг вояга етмаган қизини ўлдириш ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи қўлга олиниб, ИИБга жойлаштирилган. Ҳодисанинг барча ҳолатларини аниқлаш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилмоқда. Тергов манфаатларини кўзлаб бошқа маълумотлар ошкор қилиниши мумкин эмас. Полиция фуқароларни нотўғри маълумотларни тарқатмасликка ва фақат расмий манбаларга ишонишга чақиради," - дейди Туркистон вилояти полиция департаменти бошлиғи ўринбосари Асилжон Қалдарбеков.

XS
SM
MD
LG