Ссылки доступа

Қозоғистонда журналист Ниёзов ҳокимлик ходимларининг шикояти деб ҳибсга олинган


Полициянинг қўшимча қилишича, шахси тасдиқлангандан сўнг журналист ва оператори қўйиб юборилган.

Олмаота полицияси журналист Ниёзовнинг ҳибсга олинишини амалдорларнинг ҳокимликдаги "шубҳали одамлар" ҳақидаги баёноти билан изоҳлади

Олмаота полицияси 12 сентябрь куни "Обожаю" Youtube канали муаллифи журналист Аcхат Ниёзовни ҳибсга олиб, қўйиб юборди.

Асхат Ниёзовни Бўстонлиқ тумани ИИБга олиб бориб, бир соатда қўйиб юборишган. Озодликка чиққандан сўнг, Ниёзов оператори билан ҳокимлик олдида шаҳар ҳокими Ерболат Досаевни кутганини айтди.

"Ҳокимлик ходимлари шикоят қилган. Мени олиб кетиш учун олти-етти киши, иккита машина келганлиги ҳаммасидан ҳам ҳайратланарли. Шунчаки қўнғироқ қилиб, "келинг" дейиш мумкин эди," - деди Ниёзов полиция бошқармасидан чиққач.

Ниёзовнинг қўшимча қилишича, у ҳокимлик биносида ҳокимни кутганини айтганидан кейин қўйиб юборилган.

Олмаота полицияси департаменти маълум қилишича, "давлат муҳофазасига олинган объектни видеога олаётган шубҳали шахслар ҳақида полицияга хабар келиб тушган".

"Фуқаролар шахсини аниқлаш учун улар Бўстонлиқ тумани ИИБга олиб келинди," - дейилади ИИББ хабарида.

Полициянинг қўшимча қилишича, шахси тасдиқлангандан сўнг журналист ва оператори қўйиб юборилган.

XS
SM
MD
LG