Ссылки доступа

Қирғизистон парламенти депутати Гулкан Молдобекова ёрдамчисининг ҳибсга олинганини тасдиқлади


Унинг сўзларига кўра, МХДҚ ҳужжатларни қалбакилаштиришда гумонланиб ҳибсга олинган ёрдамчиси деб қабулхонасида тинтув ўтказган.

Жўқоргғу Кенеш депутати ва "Альянс" фракцияси аъзоси Гулкан Молдобекова Озодлик радиосига берган интервьюсида 12 сентябрь куни унинг иш хонасида ўтказилган тинтув тафсилотларини айтиб ўтди ва унинг ёрдамчиси қўлга олинганини тасдиқлади.

Унинг сўзларига кўра, МХДҚ ҳужжатларни қалбакилаштиришда гумонланиб ҳибсга олинган ёрдамчиси деб қабулхонасида тинтув ўтказган. Шунингдек, у ҳозирда амалий ташриф билан Ўзбекистонда эканлигини қўшимча қилди.

"Менинг хонамга ҳеч ким кирмади. Ёрдамчимни қандайдир ўзининг ишлари деб ҳибсга олишганини айтишмоқда. Мен фақат бу ҳибсга олиш ҳужжатларни қалбакилаштириш билан боғлиқ деб эшитдим. Мен у билан ҳозирча алоқа боғламаганман. Менинг кабинетим очилмаган, уни қабулхонадан олиб кетишган," - деди Молдобекова.

Гулкан Молдобекованинг иш хонасида тинтув ўтказилгани 12 сентябрь куни тушдан кейин ОАВ хабарларидан маълум бўлди. Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеотасвирда ҳам МХДҚ ходимлари бир эркакни қўлга олганини кўриш мумкин.

МХДҚнинг ўзи ҳозирча Молдобекова ёрдамчисининг ҳибсга олиниши тафсилотларини маълум қилмади. Аввалроқ депутат Жанар Акаев ҳам тинтув Молдобекова билан боғлиқ эмаслигини маълум қилган эди.

XS
SM
MD
LG