Ссылки доступа

Ўзбекистонда қарийб 800 мингта янги иш ўрни ҳисоботга қўшиб ёзилган


Иллюстратив фотосурат
Иллюстратив фотосурат

2024 йилнинг январь-июль ойларида 764 723 та янги иш ўрни ҳисоботларга қўшиб ёзилгани аниқланди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура ахборот хизмати.

Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддиновнинг билдиришича, жумладан, ўтказилган ўрганишларда 764 минг 723 та янги иш ўринлари ҳисоботларга қўшиб ёзилганлиги аниқланиб, айбдор шахслар тегишли жавобгарликка тортилган.

Бундан ташқари, 327 нафар ишчи - хизматчиларнинг кечиктирилган 2,3 млрд сўм иш ҳақлари ундириб берилиши таъминланди.

Иш ҳақи ва нафақа пулларининг 4,2 млрд сўми талон – торож қилинганлиги аниқланиб, 52 та жиноят иши қўзғатилган.

Шу билан бирга, 10 789 та ҳолатда тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашув ва бюрократик тўсқинликлар аниқланиб, бартараф этилди ҳамда 8030 нафар тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Бундан ташқари, 327 нафар ишчи-хизматчининг кечиктирилган 2,3 млрд сўм иш ҳақи ундириб берилди.

Прокурорлар ташаббуси билан 582 маротаба меҳнат ярмаркаси ўтказилиб, уларда 8759 нафар ишсиз фуқаро ишга жойлаштирилди, дейилади ҳисоботда.

XS
SM
MD
LG