10 сентябрь куни Тожикистоннинг Россиядаги элчихонаси Россия чегара ўтиш жойлари ва аэропортларида қатъий назорат ўрнатилгани боис Россияга вақтинча келмай туришлик тавсия этди.
Элчихона бу борада батафсил маълумот бермади. Аввалроқ, Тожикистон Меҳнат ва бандлик вазирлиги сўнгги олти ойда Тожикистоннинг 17 мингдан ортиқ фуқароси Россиядан чиқариб юборилганини маълум қилганди.
5 сентябрда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам ўз фуқароларига Россияга бормай туришликни тавсия қилган.
Россияда бир миллионга яқин тожикистонлик истиқомат қилади. Аксарият муҳожирларнинг айтишича,"Крокус"га ҳужумдан сўнг россиялик амалдор ва оддий халқи томонидан босим ва тазийқ шу даражага етганки, Россиядаги ишлаш ва яшаш "чидаб бўлмас" даражага етиб қолган.
Апрель ойида ҳам Тожикистон ТИВ фуқаролардан агар зарурат бўлмаса, Россияга "барча транспорт турлари" билан вақтинча бормасликни сўраган эди.
5 сентябрда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам ўз фуқароларига Россияга бормай туришликни тавсия қилган.