Ссылки доступа

Афғонистонлик 160 нафар аёл Ўзбекистонда ўқитилади


Афғонистонлик 160 нафар аёл Ўзбекистондаги тиббиёт олийгоҳларида ўқитилади. Бу борада Олий таълим вазирлиги ва Қатарнинг Education above all фонди ўртасида меморандум имзоланди.

Қатар давлати пойтахти Доҳа шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Қатарнинг “Таълим ҳар нарсадан устун” (“Education Above All”) фонди ўртасида 9 сентябрь куни афғон аёлларини Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида ўқитишни ташкил этишни назарда тутувчи меморандум имзоланди.

Мазкур келишув доирасида 160 нафар афғон аёлини Ўзбекистон олий таълим муассасаларида тиббиёт йўналишлари бўйича ўқитиши режалаштирилган.

Лойиҳага доир харажатларнинг катта қисмини Қатар томони қоплайди. Фонд афғон аёлларини ўқитиш, турар жой билан таъминлаш ва бошқа зарур харажатлар учун 2,2 млн доллар миқдорида молиявий ёрдам ажратади.

Вазирликнинг таъкидлашича, ўқув дастурлари Ўзбекистондаги тажрибали тиббиёт мутахассислари томонидан олиб борилиб, аёлларнинг касбий кўникмаларини оширишга хизмат қилиш билан бирга уларнинг ўз ватанидаги тиббиёт соҳасига қўшаётган ҳиссасини кучайтиришга ҳам катта таъсир кўрсатади.

XS
SM
MD
LG