Маълум қилинишича, соат тахминан 17:30 да Самарқанд шаҳрининг Беруний кўчасида жойлашган 86-уйнинг 3-қаватидаги хонадонлардан бирида чақнаш содир бўлган. Оқибатда 2 нафар фуқаро тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Чақнашда ёнғин содир бўлмаган.
“Чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлмаган. Воқеа жойига вилоят ва шаҳар ФВБ раҳбарияти ҳамда ёнғин-қутқарув экипажлари, ИИБ, Прокуратура, “Ҳудудгазтаъминот” ва ССБ ходимлари чиқишган”, – дейилади расмий хабарда.
Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.