Бошқарманинг огоҳлантиришича, фирибгарлар ижтимоий тармоқларда ёки эълонлар жойлаштириладиган илова ҳамда веб-сайтларда арзон нархларда ижарага уй таклиф қилади.
«Агар унга қизиқиш билдирсангиз, харидор кўплигини сабаб қилиб, уни банд қилиш учун олдиндан пул талаб қилишади.
Эътибор беринг! Барча фирибгарлар банк пластик карта рақамларини тақдим этганидан сўнг келишилган пулни ташлаб беришингизни сўрайди. Бу эса сизга қўйилган асосий тузоқ. Яъни сиз пул ўтказмасини амалга оширганингиздан кейин уй эгасини ҳам, пулни ҳам кўрмайсиз», дейилади ИИББ ахборотида.
Талабалардан, фирибгарларни тузоғига тушиб қолмаслик учун бир неча тавсияларга амал қилишлари сўралди. Жумладан нтернетда кўрган ҳар қандай эълонларга ишониб қолмаслик ёки уйни ўз кўзлари билан кўрмасдан олдиндан тўлов қилмаслик, ҳамда ижара шартномаси тузишга алоҳида эътибор бериш.